Get Mystery Box with random crypto!

​​ҚАЛАНДАР ИШҚИ Муҳаббатнинг саройи кенг экан, йўлни йўқотдим | Nodir Jonuzoq kutubxonasi

​​ҚАЛАНДАР ИШҚИ

Муҳаббатнинг саройи кенг экан, йўлни йўқотдим-ку,
Асрлик тош янглиғ бу хатарли йўлда қотдим-ку.

Карашма денгизин кўрдим, на нозлик тўлқини бордир,
Ҳалокат бўлғусин билмай, қулочни катта отдим-ку.

Ажаб дунё экан бу ишқ дунёси, аё дўстлар,
Бу дунё деб, у дунёни баҳосиз пулга сотдим-ку.

Унинг гулзорида булбул ўқиб қон айлади бағрим,
Кўзимдан ёшни жў айлаб, аламлар ичра ботдим-ку.

Қаландардек юриб дунёни кездим, топмайин ёрни,
Яна кулбамга қайғулар, аламлар бирла қайтдим-ку.

Муҳаббат осмонида гўзал Чўлпон эдим, дўстлар,
Қуёшнинг нурига тоқат қилолмай ерга ботдим-ку.

ЧЎЛПОН

@nodir_ijod