Get Mystery Box with random crypto!

ЎЗБЕГИМНИНГ ФИДОИЙ ШИФОКОРЛАРИ Ибн Сино илмининг хабардорлари | Niyatbek ijodidan📝

ЎЗБЕГИМНИНГ ФИДОИЙ ШИФОКОРЛАРИ

Ибн Сино илмининг хабардорлари,
Танлаган касбининг фидокорлари,
Ҳар хаста беморнинг нажоткорлари,
Ўзбегимнинг фидоий шифокорлари.

Баъзида тунларни тонгга улаган,
Дардманднинг дардига даво излаган,
Уларга Оллоҳдан бардош истаган,
Ўзбегимнинг фидоий шифокорлари.

Қалби тоза оппоқ либоси каби,
Беморга жонини бермоқ матлаби,
Ширинсўз, меҳрибон, ибрат мактаби Ўзбегимнинг фидоий шифокорлари.

Ниятбек

https://t.me/Niyatbek_ijodidan