2022-08-22 08:09:21
Поездда бир купеда кетаётган икки йўловчи танишиб қолишибди: — Ассалому алайкум, мен рухшуносман.
— Ва алейкум ассалом! Мен эса тадбиркорман. Психолог экансиз, сизга бир таклифим бор! Менинг ҳаёлимдаги фикрларимни топингчи, ҳар бир тўғри топқирлигингиз учун 100 доллар бераман...
— Ҳа, лекин мен башоратчи эмас, психологман...
Биродар, ахир тушьунмаяпсизми? 100 доллар- а! Қани, бир уринингчи, мен ҳозир нима ҳақида ўйлаяпман?
— Жанубдан келаяпсиз. Ажойиб дам олганингиз ҳақида ўйлаётган бўлсангиз керак!
— Тўғри, ўртоқ психолог! Мана сизга 100 доллар! Қани кейинги ҳаёлимни топингчи!
— Ажойиб дам олган бўлсангиз, унда албатта гўзал аёл ҳақида ўйлаётгандирсиз...
— Баракалла! Мана сизга яна 100 доллар! Кейинчи?
— Яна сиз ҳаёлингизда, ҳеч хам уйга боргингиз йўқ!
— Қоил! Мана яна 100!
— Уйга қайтишни хоҳламаяпсизми, демак уйда хотинингиз бор!
— Яшаворинг эй, авлиёмисиз? Мана сизга яна юз доллар!
— Сиз эса хотинингиз билан ажрашиш ҳақида ўйлаяпсиз.
— Тўхтанг ўртоқ психолог! мана сизга минг доллар!
— Нега, минг доллар? Ҳамма ўйлаётган ҳаёлларингиз каби бир ҳаёлни айтдимку?
— Йўқ, бу энди ҳаёл эмас,
Ғоя! Ғоя бўлгандаям зўр ғоя! Шундай зўр ғоя учун минг доллар "
жалко"мас..!
———
Бироз кулгу ва ибрат: @Nishonga_tegadi
2.5K views05:09