Get Mystery Box with random crypto!

Муҳаббат нима? – Муҳаббат - кимдир учун нимадир қилишинг ҳисо | Nishonga tegadi...🎯

Муҳаббат нима?

– Муҳаббат - кимдир учун нимадир қилишинг ҳисобланади.

– Масалан. Онангни яхши кўрасан. У киши учун гуллар оласан, онангни ҳажи учун меҳнат қиласан, волиданг учун жонингни берасан.

– Дўстингни яхши кўрасан. Дўст учун кимдандир мушт ейсан, дўст учун йиллаб йиғган пулингдан вос кечасан, дўст учун муҳим ишингни тўхтатиб турасан.

– Уни севасан. У учун сочингни ўнгга эмас, чапга тарайсан, кўк эмас қора костюмингни киясан, арзон эмас қиммат дуҳиларингни сепасан.

– Аллоҳни севасан. "Аллоҳ ризолиги учун" деб намозни бошлайсан, Унинг розилиги учун рўза тутасан, Уни яхши кўрганинг учун ҳар куни зикр қиласан.

– "Учун" лар қанча кўп бўлса, муҳаббат шунча кучли бўлади.

Ф. Абдулазиз
———
Бироз кулгу ва ибрат: @Nishonga_tegadi