Get Mystery Box with random crypto!

Луқмони Ҳакимдан сўрадилар: – Энг доно ким? Айтди: – Ҳаёт қи | Nishonga tegadi...🎯

Луқмони Ҳакимдан сўрадилар:

Энг доно ким?
Айтди: – Ҳаёт қийинчиликларидан ғамгин бўлмаган киши.

Сўрадилар: – Энг яхши бойлик нима?
Айтди: – Ақл.

Сўрадилар: – Қайси ўт ўз ёқувчисини куйдиради?
Айтди: – Ҳасад ўти.

Сўрадилар: – Қандай бино вайрон бўлмайди?
Айтди: – Адолат биноси.

Сўрадилар: – Қайси аччиқ нарсанинг сўнгги ширин?
Айтди: – Сабрнинг.

Сўрадилар: – Қайси нарсанинг охири аччиқ?
Айтди: – Шошқалоқликнинг.
———
Вақтингизни биз бн маъноли ўтказинг!!
Бироз кулгу ва ибрат: @Nishonga_tegadi