Get Mystery Box with random crypto!

ЭНГ ЯХШИ НАСИҲАТ Қабристонга борган пайтларингизда, бир машғу | Nishondamiz

ЭНГ ЯХШИ НАСИҲАТ

Қабристонга борган пайтларингизда, бир машғулот тавсия қиламан: Қабрлардаги ёзувларни кўздан кечиринг ва марҳумнинг туғилган ва вафот этган йилларига эътибор бериб, ёшини ҳисоблаб кўринг.
Биласизми, кўча кўйда юрганда жуда кўп кексаларни, ёши биздан улуғроқ инсонларни кўп учратамиз. Бу бизни чалғитади, умрнинг ҳали узоқлигига ишора қилиб, дунёга кўпроқ боғлайди. Чунки кўча кўйда бирорта ҳам эрта вафот топган инсонни учратиш имкони йўқ, тўғрими?
Ишонаверинг, қабристондаги ёзувларни ўқиганда бутунлай бошқа манзаранинг гувоҳи бўласиз...

@Nishondamiz