Get Mystery Box with random crypto!

Яхши хабар. “Ўзбекнефтгаз”: “Uzbekistan GTL” заводида синтетик | Neft va Gaz

Яхши хабар. “Ўзбекнефтгаз”: “Uzbekistan GTL” заводида синтетик нефть ишлаб чиқарила бошланди. “Uzbekistan GTL” заводида ишлаб чиқариш жараёнлари ва якуний маҳсулот ишлаб чиқаришни бошлаш учун тайёргарлик жараёнини ўрганиш мақсадида, “Ўзбекнефтгаз” Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев GTL заводида бўлди.

Нефть ва унинг маҳсулотлари масаласида елкамизга сал шамол тегадиган кунлар ҳам келяпти. Импорт фоизларимиз қисқариши бизга фойда келтиради.

Ҳозирда ишлаб чиқарилаётган синтетик нефть заводнинг оралиқ маҳсулотни сақлаш резервуарларида тўпланмоқда ва тез кунларда қайта ишлаш орқали юқори сифатли бўлган, экологик тоза синтетик суюқ ёқилғи маҳсулотлари шу жумладан GTL дизель, керосин, нафта ва суюлтирилган газ ишлаб чиқарилиши бошланади.

@Zafarbek_Solijonov