Get Mystery Box with random crypto!

​Танишинг. Бу йигитлар уйнинг томини ёпишга катта ёрдам беришд | #Aziza Umar kundaligi

​Танишинг. Бу йигитлар уйнинг томини ёпишга катта ёрдам беришди. Ҳалол, масъулиятли, ўз ишининг устаси. Бугун уларнинг иккиси сессиялар оралиғида контракт пулини топиш учун ишлаётган талабалар эканини билдим. Устабоши Зоир эса бир пайтлар ўқишга 189 балл билан кирган, институтни битиргач, бир-икки йил молия соҳасида ишлади, ойлиги етавермагач, ҳаммасига қўлини бир силтадию Россияга кетди. Яқинда қайтди.

Ўзбекларда "йигит кишига 40 ҳунар кам" деган гап бор. Бу камтарин йигитлар унга яққол мисолдир. Ҳаётида яхши кунлар келишига ишониб, оиласини боқиб, камтаргина ҳаёт кечириб, ҳаммасига шукрона айтиб, жимгина ишлаб юрган оддий йигитлар. Ўзбек табиатининг квинтэссенцияси, ўзбек ҳаётининг мазмуни шудир балки. Фақат буни ҳали ҳеч ким корейс ё япон халқиники сингари фалсафий трактатга айлантирмаган. Йигитлар, ҳаммаси учун раҳмат. (Том ёпмоқчи ёки шунга ўхшаш иш қилмоқчи бўлганларга Зоирни тавсия қиламан 97-523-12-66)