Get Mystery Box with random crypto!

Жамоатчилик эътироз билдирмоқда: Бепул таълим дегани шуми? Ҳу | NAVOIYDA BUGUN | НАВОИЙДА БУГУН | Расмий канал

Жамоатчилик эътироз билдирмоқда: Бепул таълим дегани шуми?

Ҳурматли вазир, дарсликлар яратилиши учун бюджетдан, яъни халқнинг пулидан маблағ ажратиладиган бўлса, халққа яна нега китоблар учун пул тўлаттирилаяпти?

Китобнинг харажатлари балки барқарор ойликка яшаётганлар учун оғир бўлмас. Лекин, оиласида уч-тўрт болани ўқитаётган, ўзи бир миллион ҳам даромад тополмайдиган оилалар учун қийинчилик туғдириши аниқ.

Молия вазирлиги маълумотларига қараганда Ўзбекистонда расман 5,3 миллион киши ишлайди, улардан 33 фоизининг ойлик маоши 1 миллиондан кам.

Вазирлик эса ҳали ҳам жим...
Катта саҳнага чиқиш пайти келмадими?


Навоийликларга қўшилинг

➥@NAVOIYDA_BUGUN