Get Mystery Box with random crypto!

“Навоийуран” ДК бошқармасида давлатимиз мустақиллигининг 31 йи | NAVOIYDA BUGUN | НАВОИЙДА БУГУН | Расмий канал

“Навоийуран” ДК бошқармасида давлатимиз мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан "Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз" деб номланган байрам тадбири бўлиб ўтди.

Корхона фаоллар залида ташкил этилган ушбу тадбирда корхона раҳбарияти, бошқарма мутахассислари, таркибий бўлинмалардан таклиф этилган ишчи-ходимлар иштирок этди.

Байрам тадбирини корхона бош директори Ж.Хасанов кириш сўзи билан очиб, корхонада меҳнат қилаётган кўп минг сонли аҳил жамоани энг улуғ, энг азиз байрам билан табриклади.
Байрам тадбири давомида корхона ишчи-ходимларидан
5 нафари I, II ва III даражали “Кончилик шуҳрати” кўкрак нишони билан тақдирланди ҳамда бир гуруҳига бош директорнинг фахрий ёрлиқлари топширилди.

Байрам тантаналари “Фарҳод” маданият саройининг санъат усталари ва бадиий жамоалари томонидан тайёрланган катта гала-концерт билан давом этди. Унда она Ватанни, истиқлолни мадҳ этувчи куй-қўшиқлар янграб, барчага байрам кайфиятини улашди.

"Навоийуран" ДК ахборот хизмати

Навоийликларга қўшилинг
➥@NAVOIYDA_BUGUN