Get Mystery Box with random crypto!

Чўлда яшаётган одамларнинг дарди бошқа. “Айтим” да сайёр қабул | NAVOIYDA BUGUN | НАВОИЙДА БУГУН | Расмий канал

Чўлда яшаётган одамларнинг дарди бошқа. “Айтим” да сайёр қабул.

Балки, бу ҳудуд номи кўпчиликка маълум эмасдир. Аммо, Навоий вилояти марказидан 300 километр узоқликда жойлашган Учқудуқ туманидаги бу манзил чорвадорлар учун она замин-у, ота макондир. «Айтим» маҳалласида 5700 нафарга яқин аҳоли чорвачилик ортидан кун кечиради. Бироз, ноқулай турмуш шароитини ҳисобга олмасангиз, чўлдаги яйлов табиатнинг чорвадорларга берган катта инъоми, даромад манбаидир. Бугун 1535 та хонадонда аҳоли яшаб, меҳнати ортидан халкимиз дастурхонини озиқ-овқат, аниқроғи гўшт маҳсулотлари билан таъминлайди.

Навоий вилояти Адлия бошқармаси матбуот хизмати

@NAVOIYDA_BUGUN