Get Mystery Box with random crypto!

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги баёноти Айрим и | NAVOIYDA BUGUN | НАВОИЙДА БУГУН | Расмий канал

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги баёноти

Айрим ижтимоий тармоқларда Афғонистон манбаларига таяниб, гўёки 2022 йил 4 майга ўтар кечаси Ўзбекистон-Афғонистон чегарасида отишма содир бўлгани, унинг оқибатида Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари ҳалок бўлгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда.

Шуни маълум қиламизки, тарқатилган хабарлар умуман ҳақиқатга тўғри келмайди. Чегарада вазият осойишталигича қолмоқда, жанубий сарҳадларни қўриқлаш одатдаги тартибда олиб борилаётир.

Навоийликларга қўшилинг
@NAVOIYDA_BUGUN