Get Mystery Box with random crypto!

Қизилтепада ўқишга киритиб қўймоқчи бўлган ўқитувчи қўлга тушд | NAVOIYDA BUGUN | НАВОИЙДА БУГУН | Расмий канал

Қизилтепада ўқишга киритиб қўймоқчи бўлган ўқитувчи қўлга тушди
 
Шу йилнинг 8 январь куни Навоий вилояти ҳуқуқ тартибот органлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Навоий Абу Али ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникуми ўқитувчиси “Т.Б.” бошқа бир фуқарори ушбу техникумдаги юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали ўқишга киритиб қўйиш эвазига 800 АҚШ доллари миқдоридаги пулни пора тариқасида олаётган вақтида ашёвий далиллар билан жиноят устида қўлга олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан шу йилнинг 10 январь куни ИЖҚК Департаменти Қизилтепа туман бўлими томонидан унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25,168-моддаси 1-қисми ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
 
Навоийликларга қўшилинг
➥@NAVOIYDA_BUGUN