Японияда парранда гриппи пайдо бўлди: 67 минг товуқ йўқ қилинди!Япония жануби-ғарбидаги Кумамото префектураси маъмурияти маҳаллий фермада парранда гриппи эпидемияси аниқланганидан кейин 67 мингга яқин товуқни сўйиб юборди, деб хабар бермоқда NHК телеканали.
Қайд этилишича, товуқларни йўқ қилиш инфекциянинг янада тарқалишининг олдини олишга ёрдам берган. Сабаби, касаллик ўчоқлари аниқланган ҳудуддан 3 км узоқликда жойлашган бошқа хўжаликлардаги паррандаларда касаллик белгилари кузатилмаган.
15 ноябрь куни Кагосима префектурасининг жануби-ғарбий қисмида парранда гриппи туфайли 11 минг, Хиого префектурасида 17 ноябрда 155 минг товуқ нобуд бўлди
Дўстларингизга ҳам улашинг:
Каналимизга обуна бўлинг
https://t.me/joinchat/KcwFixxxDbIwM2Fi