Get Mystery Box with random crypto!

#Live Навоий шаҳри 'Ўзбекистон' МФЙ аҳолиси иштирокида “Молия | Navoiy shahar hokimligi

#Live

Навоий шаҳри "Ўзбекистон" МФЙ аҳолиси иштирокида “Молиявий саводхонлик” мавзусида Агентлик бошқарма бошлиғи О.Садуллоев томонидан ўқув-семинари ўтказилмоқда.

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги томонидан ўтказилаётган мазкур тадбирлардан кўзланган мақсад аҳолининг молиявий хизматлар соҳасида истеъмолчилик саводхонлигини оширишдан иборат.
Хусусан, мазкур ўқув семинари давомида иштирокчилар молия соҳада биринчи ва энг муҳим бўлган қоидалар ҳақида, харажатлар ва даромадлар, муддатли ва жамғарма омонатлар, банк ва унда кўрсатиладиган хизматлар ҳақида қизиқарли маълумотларга эга бўлиб, ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олмоқда.

Навоий шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

WWW Telegram Facebook YouTube Instagram