Get Mystery Box with random crypto!

#ТЕЗКОР #ДАҲШАТ Фарзандга диний сабоқ бериш чекланяптими? | Navoiy kanal

#ТЕЗКОР #ДАҲШАТ
Фарзандга диний сабоқ бериш чекланяптими?

Қонунчилик палатасида бола ҳуқуқлари кафолатларини кучайтиришга оид қонун лойиҳаси эълон қилинди.

Кўпчиликка бу динга қарши курашдай туюляпти, аммо бу ерда бошқа масала бор.

Ноқонуний диний таълим беришга жалб қилиш деганда, асосан ота-оналар ташаббуси билан “ҳужра” шароитида ташкил этилиши ҳақида гап бормоқда.

Масалан, охирги 5 йилда “ҳужра”да диний таълим олган 9 705 нафар бола аниқланган.

Жавобгарлик болани “ҳужра”га юбориш учун белгиланмоқда. Ота-онанинг ўз фарзандига диний сабоқ, таълим тарбия беришига умуман алоқаси йўқ.


Чунки бу ҳар қандай ота-онанинг ўз фарзандини шахсан ўзи тарбия қилиш бўйича дахлсиз ҳуқуқи ҳисобланади.