Get Mystery Box with random crypto!

N​A​V​​BA​H​​O​​R​ ​🦅M​​U​​X​​L​​​I​​S​​L​​A​R​​I​

Telegram kanalining logotibi navbaxor — N​A​V​​BA​H​​O​​R​ ​🦅M​​U​​X​​L​​​I​​S​​L​​A​R​​I​ N
Telegram kanalining logotibi navbaxor — N​A​V​​BA​H​​O​​R​ ​🦅M​​U​​X​​L​​​I​​S​​L​​A​R​​I​
Kanal manzili: @navbaxor
Toifalar: Telegram , Sport
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 1.24K
Kanalning ta’rifi

"НАВБАХОР МУХЛИСЛАРИ"
Каналига ҳўш келибсиз
Савол таклиф булса
админга мурожат қилинг
👇
@Navbaxor_admini

Ratings & Reviews

5.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

2

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2021-02-08 21:24:00
Шерзод Жўраев: “Навбаҳор” ҳамиша энг юқори мақсадларни кўзлайди”
https://pfcnavbahor.uz/index.php/uz/yangiliklar/klub-yangiliklari/2718-sherzod-zh-raev-navba-or-amisha-eng-yu-ori-ma-sadlarni-k-zlajdi

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
         Тезкор хабарлар
Каналга аъзо бўлиш
          @NAVBAXOR да
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
171 viewsedited  18:24
Ochish/sharhlash
2021-02-08 21:23:15 ​​Суперлиганинг 2021 йилги мавсумига 20 февраль куни қуръа ташланади

20 февраль — шанба куни Суперлиганинг 2021 йилги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади.

Маросим 18:15 дан бошлаб “Спорт” телеканали орқали жонли эфирга узатилади.

2020 йилги пандемия сабаб мусобақалар 20 декабрь санасига қадар давом этганидан хабарингиз бор. Шундан келиб чиқиб, қишки трансфер ойнаси ўтган йиллардаги каби 17 декабрда эмас, 4 январь санасида очилди ва у 12 мартга қадар давом этади. 

2021 йилги мавсум мамлакатнинг амалдаги чемпиони “Пахтакор” ҳамда вице-чемпиони “Насаф” ўртасидаги Суперкубок учрашуви билан старт олади. Мазкур беллашув 6 март — шанба куни бўлиб ўтади. Суперкубок учрашувига қайси стадион мезбонлик қилиши яқин орада эълон қилинади.  

9 март куни эса Суперлиганинг илк тури бошланиши белгиланган. 22 мартдаги ФИФА кунига қадар Суперлиганинг 3 та тури бўлиб ўтади. Ҳозиргача Суперлиганинг июль ойига қадар бўлиб ўтадиган 13 та тури ҳамда Ўзбекистон кубогининг гуруҳ босқичи ва 1/8 финал учрашувлари саналари режага киритилган. Бироқ айни вақтда ОФК Чемпионлар лигаси ҳамда ОФК кубогининг марказлаштирилган форматдаги гуруҳ босқичига мезбонлик қилувчи мамлакатларни аниқлаётгани ва бунда Ўзбекистон шаҳарларининг ҳам эҳтимолий мезбонлиги бор эканидан келиб чиқиб, 2021 йилги мавсум тақвими бироз кейинроқ очиқланади. 

Маълумот учун, Суперлиганинг 2021 йилги мавсумида ҳам ғолиблик учун 14 та клуб кураш олиб боради: “Пахтакор”, “Насаф”, АГМК, “Бунёдкор”, Қўқон-1912”, “Сўғдиёна”, “Металлург”, “Навбаҳор”, “Локомотив”, “Машъал”, “Қизилқум”, “Сурхон”, “Андижон” ва “Турон”. Мавсум якунига кўра сўнгги икки ўриндан жой олган клуб Про лигага туширилади. Суперлиганинг 12-ўрнидан жой олган клуб эса Про лиганинг учинчи жамоасига қарши ўтиш ўйинини аввалги йилдаги каби сафарда ўтказади.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
         Тезкор хабарлар
Каналга аъзо бўлиш
          @NAVBAXOR да
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
165 views18:23
Ochish/sharhlash
2021-02-08 15:54:41
Хабарингиз бор, ЖЧ-2022 саралаш босқичи беллашувларига ҳозирлик кўраётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўқув-машғулот йиғини олиб бориш учун бугун Дубай шаҳрига етиб борди.

Йиғин аввалида Абрамовнинг мураббийлар штаби таркибида ўзгариш юз берди. Ўзбек футболи ихлосмандларига таниш бўлган Антонио Сариоглоу эндиликда жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий сифатида миллий жамоамизда фаолият олиб боради.
Маълумот ўрнида, ушбу мураббий 2018-2019 йиллар давомида Ўзбекистон МТЖ футболчиларининг жисмоний тайёргарлиги бўйича Эктор Куперга ёрдамлашган. Бунга қадар у Миср терма жамоаси ҳамда Грециянинг “Арис”, “Верия” ва “Ираклис” клубларида фаолият юритган.

Шунингдек, Кападзенинг асосий эътибори Ўзбекистон U-20 терма жамоаси ҳамда янги ташкил этилаётган “Олимпик” клубига қаратилиши сабаб, унинг ўрнига МТЖ ёрдамчи мураббийи сифатида Виктор Тишенко тайинланди. Россиялик мутахассис узоқ йиллик мураббийлик фаолияти давомида “Актобе”, “Нефтчи “Лада-Толятти”, “Черноморец”, “Сочи-04” каби бир қатор клубларида иш олиб борган
169 viewsedited  12:54
Ochish/sharhlash
2021-02-08 15:53:04
“Навбаҳор”нинг бугунги эрталабки машғулотидан фото-лавҳалар. #NavbakhorPFC #yuksakmarralarsari
#Turkiyayigini

www.pfcnavbahor.uz


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
         Тезкор хабарлар
Каналга аъзо бўлиш
          @NAVBAXOR да
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
142 views12:53
Ochish/sharhlash
2021-02-08 15:53:04
Эътиборингизга “лочинлар”нинг бугунги эрталабки машғулотидан фото-лавҳалар ҳавола этилмоқда.
“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
         Тезкор хабарлар
Каналга аъзо бўлиш
          @NAVBAXOR да
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
151 views12:53
Ochish/sharhlash
2021-02-01 21:45:32
Ҳасанов ва Дукич “Навбаҳор” билан шартнома имзолашди
Хабарингиз бор, “Навбаҳор” янги мавсумга жиддий тарзда тайёргарлик кўрмоқда. Маълумот берганимиздек, жамоамиз навбатдаги ўқув-машғулот йиғинини Туркияда давом эттиради.
Мазкур сафар олдидан “Навбаҳор” ПФК вице-президенти Отабек Саматов жамоа бош мураббийи Нўъмон Ҳасанов ва сербиялик ёрдамчи мураббий Дражен Дукич билан учрашди ҳамда ушбу мутахассислар клуб билан шартнома имзолашди.
Биз мазкур мураббийларнинг “Навбаҳор”даги фаолиятларида омад ёр бўлиши, “лочинлар” билан юқори чўққиларни забт этишлари, жамоамизнинг эса бўлажак мавсумда совриндорлар сафидан жой олишини тилаб қоламиз.
“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
         Тезкор хабарлар
Каналга аъзо бўлиш
          @NAVBAXOR да
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
83 views18:45
Ochish/sharhlash
2021-02-01 15:09:45
Қувондиқ Рўзиев: “Кучли учликка киришни мақсад қилганмиз” https://pfcnavbahor.uz/index.php/uz/yangiliklar/klub-yangiliklari/2698-uvondi-r-ziev-kuchli-uchlikka-kirishni-ma-sad-ilganmiz

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
         Тезкор хабарлар
Каналга аъзо бўлиш
          @NAVBAXOR да
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
152 viewsedited  12:09
Ochish/sharhlash
2021-02-01 15:08:48 Футболчилар мақоми ва трансфери бўйича регламент қоидалари қатъий ишлашига эришсак, футболимиздаги кўп масалалар тартибга келади.

Айнан шу регламент билан боғлиқ сиз билган энг катта муаммо Азиз Турғунбоев, Навбаҳор ва Пахтакор ўртасида юзага келганди. Ўзбекистон клублари устидан ФИФАга арз қилаётган легионер футболчилар ҳам айнан шу регламент қоидаларидан келиб чиқади. Футболчининг термаларга қай тартибда етиб келиши ва етиб кела олмаса нима бўлиши ҳам шунда мужассам.

Бизда мураббийлар орасида надбавка деган тушунча бор. Сиз билган кўтарма пуллари клуб ва футболчи муносабатларига қандай таъсир кўрсатса, надбавка тушунчаси болалар футболининг оёғига шунчалик болта уради. Бунда болалар мураббийи ўз маошини кўтариб олиши учун маълум мусобақада натижа кўрсатиши талаб этилади. Оқибатда мураббий натижа йўлидан ҳамма ишни қилиб кўради: катта футболчи хизматидан фойдаланади, рақиб жамоа билан келишади, ҳакамга таянмоқчи бўлади ва ҳоказо.

Биз айтаётган регламентда эса болалар мураббийларини рағбатлантиришнинг энг оддий формуласи мавжуд. Бунда мутахассис 12 ёшли болалар жамоасини олиб, шу жамоани болалар 17 ёшга етгунича бошқариши шарт эмас. Бу эскирган тизим. Фақат бир мураббий билан чекланган бола, футболга фақат шу мураббийнинг кўзлари билан қараши катта эҳтимол. Биз ҳар бир ёшга ихтисослашган мураббийлар мактабини шакллантиришга ўтишимиз керак. Шунда бола турли мураббийлардан турли сир-асрорларни ўрганиши мумкин, унда солиштириш ва танлаш ҳисси табиий равишда шаклланиб боради.

Айтайлик, 12 ёки 13 ёшли мураббийда тарбияланувим катта бўлса, уни мен сота олмайман деган ўкинч бўлмаслиги шарт. Аслида мураббийлар умуман бу иш билан шуғулланиши тақиқланади. Футболчи трансфери уни тарбия қилаётган футбол мактаби ёки клуб томонидан келишилиши, пул ҳам айнан унинг ҳисоб рақамига тушиши шарт, бошқанинг чўнтагига эмас. Ва мана шу футболчининг ортидан келадиган ҳар қандай сумманинг маълум қисми, футболчи паспортида кўрсатиб ўтилган мураббийлар ўртасида тақсимланиши лозим.

Янада соддароқ тушунтираман. Тасаввур қилинг, Одил Аҳмедовни 12 ёшидан 18 ёшигача олти мураббий шуғуллантирди, дейлик. Демак, Одил Аҳмедовнинг футболдаги паспортида ҳар бир йил ёнида мураббий исми-шарифи кўринади ва у клуби томонидан тасдиқланади. Кейинчалик Аҳмедов Анжига сотилса, трансфер суммаси клубга тегишли бўлади. Шунингдек, машғулот компенсациясининг маълум қисми ҳам клубники, қолган маълум қисми эса юқоридаги олти мураббий ўртасида тақсимланади. Аҳмедов кейинроқ Краснодарга, Шанхайга ва яна бошқа клубга сотилса, футболчининг ортидан келаётган бирдамлик механизмининг маълум қисми ҳам мураббийларга томиб туради. Яъни, футболчини 13 ёшида меҳр бериб шуғуллантирган мураббий ҳаттоки нафақага чиққан тақдирида ҳам, Аҳмедовнинг ҳар бир трансферида ўз улуши бор эканини аниқ билиб туради. Биз бунинг фонида секин-аста надбавкани йўқотишимиз, болаларни натижа учун эмас, сифат учун шуғуллантиришга эришишимиз керак.

Шунингдек, 2021 йилдан бошлаб ЎзПФЛ илк меҳнат шартномасини тузаётган ҳар бир футболчининг тарихини шакллантиради ва унинг машғулот компенсациясини ҳисоблаш учун футбол мактабларига кўмак беради. Яъни, клублар ўзлари тарбия қилмаган иқтидор билан ўғринча шартномаларни осонгина тузиб олишмайди. Энди футбол мактаблари ўз тарбияланувчилари учун машғулот компенсацияси ишлашлари учун йўл очилади. Пировардида ҳар бир клуб ўз футбол мактаби бўлиши ўзи учун энг фойдали йўл эканини тушуниб етади.

Албатта осон бўлмайди, қаршиликлар кўп бўлади. Ва биз ҳам катта мақсадларга осон эришилмаслигини яхши тушуниб турибмиз.

Диёр Имомхўжаев

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
         Тезкор хабарлар
Каналга аъзо бўлиш
          @NAVBAXOR да
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
155 viewsedited  12:08
Ochish/sharhlash
2021-01-30 22:45:34
Superliga, Pro-liga va Birinchi liga vakillari ishtirokida bo‘lib o‘tgan yig‘ilishdan videolavha

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
         Тезкор хабарлар
Каналга аъзо бўлиш
          @NAVBAXOR да
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
203 viewsedited  19:45
Ochish/sharhlash
2021-01-30 22:44:56
Йиғин Туркияда давом эттирилади
Янги мавсумга жиддий тарзда тайёргарлик олиб бораётган “Навбаҳор” аъзолари 30 январь куни Тошкентдаги ўқув-машғулот йиғинини якунлаб, қисқа муддатли таътилга чиқишди.
Жамоамиз аъзолари навбатдаги йиғинни 3 февралдан хорижда, Туркияда давом эттиришади.
“Лочинлар” Туркияда 15 кун давомида йиғин ўтказиб, бир қатор ўртоқлик учрашувларида ҳам майдонга тушишни режалаштиришган.
“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
         Тезкор хабарлар
Каналга аъзо бўлиш
          @NAVBAXOR да
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
193 viewsedited  19:44
Ochish/sharhlash