Get Mystery Box with random crypto!

Виктор Жалилов: Умуман олганда, ўйин тенг курашлар остида кечд | NAVBAHOR NEWS 🇺🇿

Виктор Жалилов: Умуман олганда, ўйин тенг курашлар остида кечди. Биз ҳужум уюштирган паллаларда “Металлург” дарвозабони жамоасини қутқарди, қайсидир вазиятларда меҳмонлар хавфли ҳужумлар ташкил этишди. Лекин йигитлар ўзларини яхши томондан кўрсатишди. Айниқса, захирадан майдонга тушганлар ўйинга тезда киришиб кетишди, тезликни оширишди, ҳужумларга кескинлик бағишлашди. Маҳмудҳожиев гол уриши мумкин эди, лекин ўша вазиятда дарвозабон яхши ўйнади. Босимни ошириш эвазига пенальти ишладик. Бугун жамоамизнинг ғалабаси адолатли бўлди.

Бу йил турнир жадвалининг қуйи қисмидаги барча жамоалар билан ўйинларимиз оғир кечмоқда, уларга қарши баҳсларда кўп очко йўқотдик. Ўша очколарнинг ҳеч бўлмаганда ярмини олганимизда, ҳозирги ўрнимиз янада юқорироқда бўларди, эҳтимол. Афсуски, вазият шуни тақозо этди.

“Металлург” бош мураббийи иштирокидаги матбуот анжумани

“Навбаҳор” матбуот хизмати.

@NAVBAHORNEWS саҳифалари

Telegram | Instagram | TikTok