Get Mystery Box with random crypto!

​​Виктор Жалилов: Сўнгги нуқтани қўядиган футболчи етишмаяпти | NAVBAHOR NEWS 🇺🇿

​​Виктор Жалилов: Сўнгги нуқтани қўядиган футболчи етишмаяпти

Coca Cola Суперлига 20-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Қизилқум" (0:0) ўйинидан кейин ўтказиладиган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида "Навбаҳор" жамоаси бош мураббийи Виктор Жалилов қатнашди.

- Ҳар икки жамоа бир-бирига муносиб эканлигини, тенг кучга эга эканлигини кўрсатди. Шу боис, голлар кўрмадик. "Қизилқум"да ҳам, бизда ҳам 100 фоизли вазиятлар бўлмади. Ўйлашимча, дуранг адолатли бўлди. Бугун ҳеч ким ғалабага муносиб эмасди. Гарчи ҳар икки жамоа астойдил курашган бўлса ҳам. Биринчи даврада ҳам улар билан тенгма-тенг ўйнаб, дуранг қайд этгандик. Фақат бугун ҳужумда конструктивлик етишмади, - дейди Виктор Жалилов.

- Машғулот ва ўйин бошқа-бошқа нарсалар. Машғулотларда расмий ўйинлардаги каби қаршилик бўлмайди. Афсуски, ўйинда машғулотда ишлаган режаларимиз иш бермаяпти. Ўйлашимча, қаердадир ҳужумда маҳорат етишмаяпти. Сўнгги нуқтани қўядиган футболчи етишмаяпти.

- Ўринбоевдан аввал биринчи даврада легионер ўйнади. Албатта, мухлисларни ҳам, бизни ҳам ҳужумчининг бундай ўйини қониқтирмаяпти. Лекин вазият шуни тақозо этяпти. Футболчиларнинг бор маҳоратини кўрсатиши учун астойдил ҳаракат қиляпмиз, ҳужумларни ижобий якунлайдиган футболчи етишмаяпти.

- Турнир жадвалига назар солсак, юқори ўринлар учун имкониятимиз сақланиб турибди. Зичлик кузатилмоқда жадвалда. Якунда ким кучли бўлса, ўшалар юқори ўринларни эгаллайди. Буни футболчилар ҳам тушуниб туришибди. Охиригача курашамиз.

- Бизда нафақат ҳужумчи, балки ҳужумкор футболчилар етишмаяпти. Бу масалани ижобий ҳал қилиш бўйича иш олиб бориляпти. Кейинги йилга яхши ўйинчилар сотиб олишга ҳаракат қилиняпти. Умуман, ҳозирдан кейинги йил тўғрисида гапириш нотўғри, - дея фикрларини якунлади Виктор Романович.

“Навбаҳор” матбуот хизмати.

@NAVBAHORNEWS саҳифалари

Telegram | Instagram | TikTok