Get Mystery Box with random crypto!

Боян Цигер: Бўлажак рақибимиз “Қизилқум” жорий мавсум баҳслари | NAVBAHOR NEWS 🇺🇿

Боян Цигер: Бўлажак рақибимиз “Қизилқум” жорий мавсум баҳсларини яхши ўтказмоқда ва айни пайтда турнир жадвалида жамоамиздан кейинги поғонада бормоқда. Бир сўз билан айтганда, якшанба оқшомида деярли тенг кучга эга бўлган рақиблар ўзаро куч синашишади. Жамоамиз 2-давра ўйинларини яхши ўтказмоқда ва ўтган турда сафардан ғалаба билан қайтдик. Шу боис, айни пайтда кайфиятимиз юқори ҳамда бўлажак учрашувда ҳам зафар қучиш ниятидамиз. Бўлажак ўйинннинг шиддатли, кескин,  якка курашларга бой тарзда ўтиши эҳтимоли юқори.

Биз мазкур баҳсга жиддий тайёргарлик кўрдик. Анча танаффусдан сўнг, ниҳоят, бўлажак ўйин мухлислар иштирокида ўтказиладиган бўлди.
Стадионга ташриф буюрадиган ишқибозларнинг бевосита руҳан ва маънан қўллаб-қувватлашлари, мадади асосида майдонда тўп тепиб, мухлисларга қувонч улашишга интиламиз ҳамда ғалаба қозониш учун барча имкониятимизни ишга соламиз. Бахтимизга “Навбаҳор” мухлислари доими соғ бўлишсин.

“Навбаҳор” матбуот хизмати.

@NAVBAHORNEWS саҳифалари

Telegram | Instagram | TikTok