Get Mystery Box with random crypto!

Жасур Абдураимов: («Металлург» бош мураббийи): ВАР нимани кўря | NAVBAHOR NEWS 🇺🇿

Жасур Абдураимов: («Металлург» бош мураббийи): ВАР нимани кўряпти? Футболчи ўрнидан турди, ўйинни давом эттиряпти. Икки дақиқадан кейин... Тушунтиравериб чарчадим. Бундай бўлмаслиги керак. Биз уларни ҳурмат қиламиз. Шу боисдан ҳакамлар футболни, футболчиларнинг, мураббийларнинг меҳнатини қадрлаши керак. Қандай қилиб, 10-дақиқада баҳсли вазият учун футболчига қизил бериш мумкин? Инсонийлик томонлама ҳам бундай қилинмаслиги керак эди. Биз шунинг учун мағлуб бўлдик. ВАР бор, у бор, бу бор, лекин ўзгариш йўқ. Бу сариқ карточкалик вазият бўлганди. Тўпни тепиб юборгани, вақтни чўзгани учун эса сариқ йўқ. Баҳона қилиш керак эмас. Аммо бош ҳакам ўйинни назорат қилишини истардим.

50га 50 вазиятда улар ўйинни синдиришди. 7 ўзгариш қилди улар. Бунга ким жавоб беради? Бош ҳакам нима қилади?

Хато қилсак, қўлни кўтариб, тан оламиз. Улар хато қилса ҳам доимо ҳақ. Мураббий бўлса ҳам, ҳакам бўлса ҳам, футбол учун ким бўлса ҳам футболни ҳурмат қилайлик.

@NAVBAHORNEWS саҳифалари

Telegram | Instagram | TikTok