Get Mystery Box with random crypto!

Виктор Жалилов: Яхши, жанговар беллашув гувоҳига айландик. “Ал | NAVBAHOR NEWS 🇺🇿

Виктор Жалилов: Яхши, жанговар беллашув гувоҳига айландик. “Алай”нинг ўйини ҳам менга маъқул бўлди, футболчилари майдонда муносиб тўп тепишди. Уларга келгуси учрашувларда омад ёр бўлсин. Жамоамизга келсак, сўнгги тўрт кун ичида катта юкламалар бергандик, шогирдларимнинг ҳаракатларида камчиликлар кузатилгани шу билан боғлиқдир, эҳтимол. Буларнинг барини тўғриласа бўлади, асосийси, футболчиларимизнинг юкламалардан кейин майдонда қандай ўйин кўрсатишларини аниқлаб олдик. Умуман олганда эса, бугун йигитлар яхши ўйнашди, ўз навбатида, бир нечта қулай имкониятлардан фойдалана билишмади. Ўйинчиларнинг ҳолатини яна бир бор синовдан ўтказдик, легионерлар ҳам, айни пайт жамоа ихтиёрида бўлиб турган, бизга яхши таниш бошқа футболчилар ҳам ўзларини кўрсатишди.

“Навбаҳор” матбуот хизмати.

@NAVBAHORNEWS саҳифалари

Telegram | Instagram | TikTok