Get Mystery Box with random crypto!

NAVBAHOR FUTBOL KLUB

Telegram kanalining logotibi navbahor_navbaxor_fkmuhlis — NAVBAHOR FUTBOL KLUB N
Telegram kanalining logotibi navbahor_navbaxor_fkmuhlis — NAVBAHOR FUTBOL KLUB
Toifalar: Yangiliklar , Sport
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 5.36K
Kanalning ta’rifi

“Навбаҳор” (Наманган) “Мухлислар клуби”нинг телеграмдаги расмий канали. 🦅
🆕
📅 Анонслар
📷 Фотолар
📹 Видеолар
📄 Натижалар
️📉 Статистикалар
📊 Онлайн транслияциялар
https://www.instagram.com/FarhodUmaraliev

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

2

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar

2022-09-01 12:37:19
ОАВ ходимлари диққатига!
Хабарингиз бор, Ўзбекистон Сoca Cola кубогининг чорак финалидан ўрин олган баҳсда “Навбаҳор” ўз майдонида Тошкентнинг “Пахтакор” жамоасини қабул қилади.
Ушбу ўйинни бевосита стадиондан ёритмоқчи бўлган ОАВ ходимлари Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси (ЎзПФЛ) томонидан аккредитациядан ўтган, буни тасдиқловчи бейжикда бўлишлари лозим.
Таъкидлаш жоизки, ОАВ ва мухлисларнинг стадионга ташрифлари Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси (ИИБ), Миллий гвардия ва Давлат солиқ инспекцияси ходимлари томонидан қатъий назорат остига олинади.
Шу муносабат билан, тартиб посбонларининг хизмат вазифаларини бажаришларига халал бермаслик учун стадионга ташриф буюрадиган ОАВ вакилларининг ЎзПФЛ аккредитациясидан ўтган бўлишлари шартлигини эслатиб ўтамиз.
Шунингдек, аккредитациядан ўтган ОАВ ходимларининг стадионга имкон қадар эртароқ ташриф буюришлари сўралади.
“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.
1.5K views09:37
Ochish/sharhlash
2022-09-01 12:37:18
Стадионга чипта билан ташриф буюринг, азиз мухлислар!
Ҳурматли футбол ихлосмандлари!
Хабарингиз бор, Ўзбекистон Сoca Cola кубогининг чорак финалидан ўрин олган баҳсда “Навбаҳор” ўз майдонида Тошкентнинг “Пахтакор” жамоасини қабул қилади.
“Навбаҳор” ПФК шуни маълум қиладики, “Финалдан олдинги финал” мақомига эга мазкур учрашувни бевосита стадионда томоша қилишни истаган мухлислар ўйингоҳга фақат чипта билан киритилади. Стадион ва унинг атрофига чиптасиз мухлислар киритилмайди.
Ушбу жараён Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси (ИИБ), Миллий гвардия ва Давлат солиқ инспекцияси ходимлари томонидан қатъий назорат остига олинади. Шу муносабат билан, тартиб посбонларининг хизмат вазифаларини бажаришларига халал бермаслик учун стадионга ташриф буюрган ҳар бир томошабинда чипта бўлиши шартлигини эслатиб ўтамиз.
“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.
1.4K views09:37
Ochish/sharhlash
2022-09-01 12:37:18
Миқдори чекланган чипталарни харид қилишга шошилинг!
Азиз футбол ихлосмандлари!
“Навбаҳор” – “Пахтакор” баҳсига чиқарилган чипталарни Наманган шаҳар, “Чорсу”даги якка қабр олди, “Сардоба”даги “Мегаполис” савдо мажмуаси, Давлатобод туманидаги “Марказий” ўйингоҳ, “Камолот” боғи кассаларидан харид қилишингиз мумкин.
Чипталар нархи барча секторлар учун бир хил - 30 000 сўм этиб белгиланган.
Чипталар нархи сунъий равишда оширилишининг олдини олиш мақсадида, чипталарни олиб-сотарлардан эмас, фақатгина юқорида манзиллари келтирилган кассалардан харид қилишни тавсия қиламиз.
Миқдори чекланган чипталарни харид қилишга шошилинг ҳамда “Финалдан олдинги финал” мақомига эга бўлган учрашувда севимли жамоамизни бевосита стадионда қўллаб-қувватланг, азиз мухлислар!
Эслатма: “Навбаҳор” – “Пахтакор” ўйини 2 сентябрь куни соат 20:00 да старт олади.
Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.
1.4K views09:37
Ochish/sharhlash
2022-08-31 11:33:34
Жарима зарбалари бўйича "Реал Мадрид"нинг янги технологияси

https://t.me/Navbahor_Navbaxor_Fkmuhlis
2.8K viewsedited  08:33
Ochish/sharhlash
2022-08-31 10:15:05
Чипталар бугундан сотувга чиқади
Ўзбекистон Coca Cola кубоги чорак финалидан ўрин олган “Навбаҳор” – “Пахтакор” баҳси учун чиқарилган чипталар бугун соат 14:00 дан бошлаб, “Марказий” ўйингоҳ кассаларида сотувга чиқади.
Чипталар нархи барча секторлар учун бир хил - 30 000 сўм этиб белгиланган.
Миқдори чекланган чипталарни харид қилишга шошилинг ҳамда финалдан олдинги финал мақомига эга бўлган учрашувда севимли жамоамизни бевосита стадионда қўллаб-қувватлаб, ярим финал йўлланмасини қўлга киритишига мададкор бўлинг, азиз мухлислар!
Эслатма: “Навбаҳор” – “Пахтакор” ўйини 2 сентябрь куни соат 20:00 да старт олади.
“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.
2.9K views07:15
Ochish/sharhlash
2022-08-30 19:18:44
Суперлига. 17-тур якунланди

17-тур натижалари
Турнир жадвали
18-тур анонси
1.2K views16:18
Ochish/sharhlash
2022-08-30 15:49:33
O‘zbekiston "Coca-cola" kubogining 1/4 final bosqichida ishlaydigan rasmiylar

https://t.me/Navbahor_Navbaxor_Fkmuhlis
1.8K viewsedited  12:49
Ochish/sharhlash
2022-08-30 14:41:58
Навбатдаги ўйин яна «Пахтакор» билан. Энди дуранг натижа қайд этилмайди. Қайсидир жамоа ғалаба қозонади

1/4 финал
«НАВБАҲОР» - «ПАХТАКОР»
2 сентябрь, жума
«Навбаҳор» стадиони
20:00
2.2K viewsedited  11:41
Ochish/sharhlash
2022-08-29 19:35:52
«Навбаҳор»нинг таъқибчилари кетма-кет очко йўқотди

«Навбаҳор» Суперлига доирасида 18-турда «Сўғдиёна» меҳмони бўлади.


https://t.me/Navbahor_Navbaxor_Fkmuhlis
3.2K viewsedited  16:35
Ochish/sharhlash
2022-08-29 17:51:16
2.6K views14:51
Ochish/sharhlash