Get Mystery Box with random crypto!

MAKE M..... GREAT AGAIN.... Президент айни кунларда Фарғонада | Normetov

MAKE M..... GREAT AGAIN....

Президент айни кунларда Фарғонада. Кеча журналистлар билан учрашилган видео чиқди. Видеода президент журналистларга "Қўрқманглар, орқаларингда мен турибман, ҳақиқатни ёзинглар" деди.

Яна охирги пайт ОАВ ларига эркинлик берилгани ҳақида кўп гапиришди. Лекин ман шу пайтгача президентга танқидий савол тугул, умуман савол берилганини кўрмадим масалан. Фақат бир томонлама учрашув. Президент гапиради, журналистлар микрофон тутади, бўлди. Ҳаммаси олдиндан режалаштирилган сценарий остида ўтади.

Мисол учун, ҳеч қайси журналист президентга " Муҳтарам президент, нимага ўзиз танқид қилган, аравани тортолмаган ҳокимларни яна бошқа лавозимга тайинлайсиз, бошқа муносиб кадрлар йўқми", "палон йили мажлисда ҳамма жойга ёш кадрларни қўяман дегандиз", "Сардоба сув омбори асл айбдорлари нимага яширилмоқда","Монополияга қачон барҳам берилади" каби саволларни бера олишларига ман ишонмайман шахсан.

@nationalperson