Get Mystery Box with random crypto!

'Маҳаллабай'... Энди профилактика инспекторлари (участкавой) | Normetov

"Маҳаллабай"...

Энди профилактика инспекторлари (участкавой) маҳалладаги аҳолининг саломатлик кўрсаткичларига қараб рағбатлантириб бориларкан.

Қизиқ, участкавой қанақа қилиб маҳалла аҳолисини саломатлик кўрсаткичларига таъсир қилиши мумкин?
Нима, одамларни мажбурий бадантарбия қилдирадими ёки ёшларни югуртирадими, нима қилади?
Милиция ходимини вазифасими бу? Бу кетишда яқинда тиббиёт ходимларини жиноятларни очишда ёрдамчи қилибам қўйишади.

Ман деярли аниқ жавобни биламан. Маҳалла нозири маҳалладаги айрим фуқароларни спорт билан мажбуран шуғуллантиради, ёши катталарни пиёда кетаётганини расмга олиб юқорига чиройли қилиб ҳисобот топширади, бўлди, масала ҳал.

Янги Ўзбекистон шунақа ёлғон ҳисоботларга, кўзбўямачиликка ва мантиқсиз қарорларга асосланиб қолди ўзи.

@nationalperson

https://kun.uz/03030351?fbclid=IwAR0GFNppApxadaimxAqfV5WHwsHKokOQZSD8koB6yfhknuuIaT3-SNimvFs