2021-12-20 08:43:21
Ҳоким ёрдамчилари 83 минг нафарга яқин аҳолини иш билан таъминлайди — Муротжон Азимов"Вилоятда 105 мингдан ортиқ аҳоли бандлигини таъминланади.
Бу ишларни амалга оширишда ҳар бир маҳаллада иш бошлаётган тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича 793 нафар ҳоким ёрдамчилари ўрни каттадир.
Ҳоким ёрдамчилари ўз “бюджети” доирасида субсидиялар бериш, жамоат ишларини ташкил этиш ҳамда касбга ўқитишга маблағ ажратиш, маҳаллаларда оилавий тадбиркорлик учун кредитлар бериш орқали
82 минг 642 нафар аҳолини банд қилади.
Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлан-тириш ҳамда инвестиция лойиҳалари ҳисобига 22 минг 410 нафар аҳоли банд бўлади.
Вилоятда ишсизлар ва ёшларни касб-ҳунарга ўқитишнинг мутлақо янги тизими жорий этилади.
92 та маҳаллаларда касб-ҳунарга ўқитиш масканлари иш бошлайди. Эҳтиёжни ҳисобга олган ҳолда биринчи навбатда, Ғузор, Муборак, Миришкор, Косон туманларида касб-ҳунарга ўқитиш марказлари ташкил этилади.
Барча касб-ҳунар марказлари иккита энг йирик бўлган Шўртангазкимё мажмуаси ва Муборак газни қайта ишлаш заводига бириктирилади",- дейди Муротжон Азимов. @Qashqadaryo_axboroti
8.6K views05:43