2022-10-07 18:40:34
Нанайнинг қон томири - азим Подшоота сойнинг икки қирғоғи обод этилиб, спорт-соғломлаштириш масканига айлантирилмоқда
Йил бошида Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов ушбу ҳудудда бўлиб, сойнинг қирғоқ минтақасини мустаҳкамлаш, реконструкция қилиш, бунда спортни ривожлантириш ва соғломлаштиришга имкон берувчи шуғулланиш атрибутларига алоҳида эътибор бериш, дам олгани келганларнинг чинакам ҳордиқ чиқариш масканига айлантириш бўйича таклифни олға сурганди.
- Ўтган саккиз ой мобайнида улкан ишлар қилинди. Саломатлик йўлакчасини қуришдан олдин, 2 километр масофадаги қирғоқ минтақасини дамба қилиб, мустаҳкамланди. Бунинг учун 1,7 млрд. сўм маблағ сарф этилди.
Саломатлик йўлакчасида туристлар учун мўлжалланган учта селфи зона, воркаутлар, басткетбол майдончаси, велосипед йўлакчаси ва турли инфратузилмалар мавжуд бўлади. Умумий қиймат 3,2 миллиард сўмлик қурилиш ишлари 70 фоизга битказилди. Жараёнлар давом этмоқда, - дейди Янгиқўрғон тумани ҳокими ўринбосари Муроджон Сотиболдиев.
- Сой Нанайдаги Сойбўйи, Дўстлик, Қайроқи, Зарбдор, Намуна маҳаллаларидаги икки юздан ортиқ меҳмон уйлари ва дам олиш масканларига сайёҳ жалб қилувчи омил бўлиб хизмат қилмоқда. Вилоят ҳокимининг ушбу ташаббуси қишлоқнинг туризм салоҳиятини ўн баробарга кўтариб беради, десак муболаға бўлмайди. Бу йўлаклар ҳозирдан маҳаллий аҳоли билан гавжум. Барча хурсанд, - дейди ушбу ҳудуддан туман кенгаши депутати Равшан Мирзалиев.
Чотқол тоғларидан бошланувчи табиий сув ирмоғи бўлмиш ушбу гўзал табиат инъомининг эни 50-200 метргача, узунлиги – қўшни Қирғизистондан бошланганда 130, Нанай қишлоғидан ўтган қисми - 1,3, Нанай-Заркент қисми 14 километрни ташкил этади.
Сой Нанай қишлоғи ёнида тоғ орасидан чиқиб, катта ёйилма ҳосил қилади. У қор, ёмғир, ер ости сувлари ва музликлардан тўйинади.
Медиа Департамент
Sayt | Telegram | Instagram | Facebook |Twitter | YouTube
1.3K views15:40