Имом Нававий Aрафа куни ҳақида шундай дедилар: "Бу кун дуо қилиш учун йилнинг энг афзал кунидир".
Инсон бу кунда зикр, дуо ва Қуръон тиловати билан машғул бўлмоғи лозим. Шу билан бирга, турли дуо ва зикрлар қилиши керак. Шунингдек, ўзи, ота-онаси, яқинлари, устозлари, биродарлари, дўстлари, суюклилари, унга яхшилик қилган кишилар ва барча мусулмонлар ҳаққига дуо қилиши лозим бўлади.
Буларнинг барчасини эътиборсиз қолдиришдан жуда эҳтиёт бўлиш керек. Зеро, эътиборсиз ўтказиб юборилган ўша Aрафа кунини ортга қайтариш имкони йўқдир.
("Aл-Aзкор" китоби, 333-бет)
Namoz Vaqtlari ️️| Расмий канал: Албатта яқинларингизга ҳам юборинг