Get Mystery Box with random crypto!

#Қурбонлик ҚУРБОНЛИКНИНГ ТЕРИСИ Савол: Қурбонликнинг терисини | Namoz Vaqtlari ️️| Расмий канал

#Қурбонлик
ҚУРБОНЛИКНИНГ ТЕРИСИ

Савол: Қурбонликнинг терисини сотиш жоизми?
Жавоб: Қурбонликнинг териси унинг гўшти каби пулга сотилмайди. Агар сотса, қийматини фақирларга садақа қилиши вожиб бўлади. Лекин терини уйда ишлатиладиган (идиш-товоқ каби ейилмай, доимий фойдаланиладиган) нарса эвазига алмаштириш мумкин.

Савол:
Бир-икки ҳафта олдин қурбонлик ниятида сотиб олинган ёки шу мақсадда уйда боқилаётган ҳайвоннинг сути ва юнгидан фойдаланса бўладими?
Жавоб: «Фатавойи ҳиндия» китобида: «Қурбонликка қўй (ёки мол) сотиб олган киши унинг сути ёки юнгидан фойдаланиши макруҳи таҳримий. Чунки у қурбонликни қурбат учун тайин қилди. Қурбонлик кунидан олдин сўйилса, гўштидан фойдаланиш жоиз бўлмаганидек, қурбонликдан олдин сути ва юнгидан фойдаланиш ҳам жоиз эмас. Баъзи машойихлар фойдаланиш жоиз эмаслигига назр қилинган қурбонлик ва камбағалнинг қурбонликка атаб сотиб олган жонлиғида жоиз эмас», дейишган», деб келтирилади. Соғилган сут ва олинган юнг фақирларга садақа қилиб юборилади.

Савол:
Бир киши отасининг номидан қилган қурбонлигидан ўзига керагини олиб, қолганини сотиб юборса бўладими?
Жавоб: Қурбонликнинг териси, гўштини бой ёки камбағалга ҳадя ва садақа қилиш мумкин. Агар қурбонликнинг тери ёки гўшти пулга сотилса, бу пул закот олишга ҳақлиларга берилади, ўзи ишлатиши жоиз эмас. «Раддул мухтор» китобида: «Агар қурбонлик гўшти ё териси мустаҳлак (буғдой, асал каби ейиладиган нарсага) ёки пул эвазига сотилса, уни садақа қилиш вожиб», дейилган.

Савол: Сотилган қурбонлик терисининг қиймати қандай садақа ҳисобланади? Унинг қийматини масжид-мадрасаларнинг таъмирига ишлатса бўладими?
Жавоб: Шариатга кўра, сотилган қурбонлик терисини фақир-мискинларга садақа қилиш вожибга айланади. «Ҳидоя» китобида «Тери ёки гўштни тилло, кумуш ёки турмайдиган мол (ун, ёғ каби) нарса эвазига сотилса, уни садақа қилиш вожиб бўлади. Чунки қурбат эвазга кўчди», дейилган. Ушбу иборадан қурбонлик териси сотилгач, унинг қиймати худди закот каби садақа қилиниши вожиб эканини билиш мумкин. Демак, бундай маблағ закотга ҳақдор ўринларга сарфланади. Закотни фақир-мискинга мулк қилиб бериш шарт бўлганидек, терининг қиймати ҳам фақир-мискинга мулк қилиб берилади. Масжид таъмирига ишлатишда мулк қилиб бериш йўқ. Мабодо терининг пули ҳақдор фақир кишига мулк қилиб берилса ва у ўз ихтиёри билан масжидга ҳадя этса жоиз.

Савол: Агар терини имом ёки мутаваллига бериб, улар уни масжидга ишлатса бўладими?
Жавоб: Қурбонликнинг биринчи куни, ийд намозини ўқишдан олдин қурбонликни суйиш жоиз эмас. Ийд намози ўқилгандан кейин сўйилиши шарт. «Шаҳар аҳли учун ийд намозидан олдин қурбонлик жоиз эмас. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бугунги биринчи ибодатимиз намоз, кейин қурбонлик», деганлар. Ba яна У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким намоздан олдин сўйса, қурбонлигини қайта қилсин. Ким намоздан кейин сўйган бўлса, ибодати тугал бўлибди, мусулмонлар суннатини топибди», деганлар. Имом намозни кечиктирса ҳам яримламагунча то кун қурбонлик қилиш жоиз бўлмайди.

“Қурбонлик, сўйишлар ва ақиқага оид масалалар” китобидан.

Namoz Vaqtlari ️️| Расмий канал:
Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

➥Линкни босиб "НАМОЗ ВАҚТЛАРИ" каналига обуна бўлинг!
https://t.me/+wP0YtIi-dpE5N2Q6
https://t.me/+wP0YtIi-dpE5N2Q6