Get Mystery Box with random crypto!

Кимдир бу дунёга ўзгариш учун келади. Кимдир ҳаёти чоғида дунё | Yuksalish sari || Muborak Namozova shaxsiy blog

Кимдир бу дунёга ўзгариш учун келади. Кимдир ҳаёти чоғида дунёни  ўзгартиради. Кимдир эса, ҳар куни ўзгаради...

Бизнинг кундалик саъй-ҳаракатларимиз, мақсадимиз бахтиёр яшашни кўзлайди. Бахтиёрлик — меҳнат туфайли рўй берадиган ҳодиса. Одамларнинг айтишича, пул — бахтнинг калити эмас. Лекин агар пулингиз бўлса, сиз мана шу бахт калитини ясаб олишингиз мумкин. Аслида мол-дунёга эгалик қилиш бахт дегани эмас. Бахтиёрлик — бу яратувчанлик ҳиссидан лаззатланишдир. Муваффақият эса, мана шуни ҳис қилиш. Ҳадеб бахт излаганинг билан бахтиёр бўлиб қолмайсан. Ҳаётдан фақатгина маъно изласанг, яшай олмайсан.

Муваффақият бу — ерга урилгач, иложи борича баландроққа сакраш дегани.
Жорж Паттон

@Namozova_shaxsiy_blog