Get Mystery Box with random crypto!

«Умар ибн Хаттоб соҳибларига 'Орзу қилинглар!' деди. 'Мен бир | Namoz.uz

«Умар ибн Хаттоб соҳибларига
"Орзу қилинглар!" деди.
"Мен бир уй тўла дирҳамларим бўлишини, сўнгра уларни Аллоҳ йўлида инфоқ қилишни орзу қиламан", деди бири.
"Мен мана шу уй тўла олтинларим бўлишини, сўнгра уларни Аллоҳ йўлида инфоқ қилишни орзу қиламан", деди бошқаси.
"Орзу қилинглар!" деди у яна.
"Мен мана шу уй тўла жавоҳирларим бўлишини ва уларни Аллоҳнинг йўлида инфоқ қилишни орзу қиламан", деди яна бири.
Умар яна "Орзу қилинглар!" деди.
"Бундан бошқа орзуимиз йўқ", дейишди улар.
Шунда Умар:
"Аммо мен мана шу уй тўла Абу Убайда Ибн Жарроҳ, Муъаз ибн Жабал ва Ҳузайфа ибн Яман розияллоҳу анҳум каби одамлар бўлишини ва уларни Аллоҳнинг тоати учун омил қилишни орзу қилар эдим", деди.»

(«Тарихи Соғийр», Имом Бухорий)

@namozofficial