Get Mystery Box with random crypto!

​​Тунда Қуръон ўқиш фазилати Ривоят қилинишича, қиѐмат куни б | НАМОЗ ДАРСЛИКЛАРИ✔️

​​Тунда Қуръон ўқиш фазилати

Ривоят қилинишича, қиѐмат куни банда қабрдан чиққанида Қуръон уни ҳолдан тойган киши
қиѐфасида кутиб олиб:
– Мени танидингми? – дейди.
Банда айтади:
– Сени танимайман.
– Мени танимайсанми?
– Ҳа.
– Сени иссиқ кунларда чанқатган, тунлари бедор қилган дўстинг Қуръонман. Ҳар бир савдогар тижорати орқасидан фойда кўради. Сен ҳам бугун тижоратинг ортидан манфаат оласан.
Шунда қорининг ўнг қўлига мулк, чап қўлига мангулик берилади. Бошига виқор тожи кийдирилади. (Қуръон ўқиган инсоннинг) ота-онасига иккита либос кийдирилади. Унга дунѐ аҳли тенг келолмайди. Шу пайт (иккиси):
– Бу либос бизга нима учун кийдирилди?! – деб (ажабланиб) сўрашади.
– Фарзандларингиз Қуръон ўргангани учун, – дейилади.
Кейин (Қуръон соҳибига):
– Ўқи, жаннат поғонаси ва хоналари томон кўтарил, – дейилади.
У – тез ўқиса ҳам, секин ўқиса ҳам – юқорилаб бораверади.
(Имом Доримий, Аҳмад, Байҳақий ривояти)
(“Қуръон - қалблар шифоси”)

@NamozDarsliklari