2021-05-11 18:36:11
ҚУРЪОН ЎҚИШНИНГ СОҒЛИҚҚА ФОЙДАЛАРИ
Олимлар аниқлашича, доим Қуръон ўқийдиган одам руҳий безовталикдан юқори даражада ҳимояланади.
Бундан ташқари:
- Қуръон ўқийдиган одам ҳузур-ҳаловат топади, хотиржамликка эришади;
- Қуръон ўқиш иммунитетни кучайтиради;
- Қуръон ўқийдиган одам руҳан, жисмонан соғлом бўлади;
- Қуръон ўқийдиган инсон учун юрак хасталиги бегонадир;
- Мусҳафга қараб Қуръон ўқиш кўзни равшан қилади;
- хотирани мустаҳкамлайди, мия фаолиятини ривожлантиради;
- кишининг фикрлаш қобилиятини ўстиради, дунёқарашини кенгайтиради;
- инсоннинг ўзига ишончини орттиради;
- тўғри қарор қабул қилиш қобилиятини ривожлантиради;
- дунёга ҳирс қўйиш, тама, ҳасад, ғийбат каби иллатлар оқибатидан келиб чиқадиган моддий касалликлардан асрайди;
- Қуръонни тажвид қоидаларига мувофиқ ўқиш нутқни ривожлантиради, кишини сўзга чечан қилади;
- Қуръон ўқиган томоқ оғриғига даво бўлади;
- Қуръон ўқиган киши васваса, ҳадиксираш, беҳуда хавотирланишдан йироқ бўлади;
- қироат бош оғриғини самарали даволайди...
"Қуръон қалблар шифоси" китобидан.
Бу маълумотни бошқаларга ҳам eтказайлик.
9.5K views﷽ Salih , 15:36