Get Mystery Box with random crypto!

​​#Расулуллоҳга_муҳаббат соллаллоҳу алайҳи васаллам Севикли П | NAMOZ VAQTLARI ✔️

​​#Расулуллоҳга_муҳаббат
соллаллоҳу алайҳи васаллам

Севикли Пайғамбаримизнинг муборак оёқ кийимлари

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо деди:

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг оёқ кийимларининг ҳар бирида икки тасма бор эди (бир тасма бош бармоқ билан ёнидаги бармоқ ўртасида турар эди, иккинчиси ўрта бармоқ билан ёнидагисининг ўртасида турар эди). Ўша икки тасманинг учи келиб қўшилган қадам юзидаги кўндаланг тасма ҳам бир жуфтдан эди”
(Имом Термизий ривояти).

Ибн Асокир: “Абу Ҳадиднинг ҳовлисига кирдим. У ерда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак оёқ кийимларини кўрдим”, деган.

Аллоҳумма солли ва саллим аъла Муҳаммадин ва аъла оли Муҳаммад.

Даврон НУРМУҲАММАД

Сизлардан бирортангиз мен унга ота-онасидан, боласидан ва одамларнинг ҳаммасидан маҳбуброқ бўлмагунимча, мўмин бўла олмайди. Cаҳиҳ ал-Бухорий


Садақаи Жорияга эга бўлинг - УЛАШИНГ
➥ Каналга уланинг!
https://t.me/joinchat/SOmztiZqt886iXy7