Get Mystery Box with random crypto!

​Наманган давлат университетининг уч нафар масъулларига «Маъри | Namangan davlat universiteti 🇺🇿

Наманган давлат университетининг уч нафар масъулларига «Маърифат» тарғиботчилар жамиятининг гувоҳномалари топширилди

Зиё аҳлига яхши маълумки, юртимизда салкам тўрт йилдирки, «Маърифат» тарғиботчилар жамияти фаолият юритиб келмоқда. Мазкур ташкилот Президентимизнинг 2019 йил 3 майдаги «Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига асосан Республика Маънавият ва маърифат маркази қошида тузилган.
«Маърифат» тарғиботчилар жамиятининг мамлакатимиз маънавий-маърифий ҳаётида аҳамияти катта. Тарғибот гуруҳи аъзоларининг асосий вазифаси - онг ва қалб учун кураш кетаётган бугунги глобал ахборотлар майдонида миллий манфаатлар ифодачиси сифатида ватанпарвар шахсларни тарбиялашдан иборат. Бошқача айтганда, уларнинг бош вазифаси Ўзбекистонда турли соҳаларда рўй бераётган жараён, ислоҳотларни кенг омма вакиллари, хусусан, ёшлар қатламига етказиш, фуқароларда дахлдорлик ҳиссини тарбиялашдир. Тарғибот гуруҳи аъзолари сафига аъзо қилиб олинган кишиларнинг барчаси ана шу ислоҳотларни чуқур ҳис қилган, жамият орасида обрў ва ҳурматга эга, кучли билим ва салоҳият эгаси бўлган ходимлар.
Қувонарлиси, улар сафи тобора кенгаймоқда. Бугун Наманган вилояти мусиқали драма театрида Янгиланаётган Конституция тарғиботига бағишланган «Халқ Конституцияси билан халқчил давлат сари» шиори остидаги тарғибот тадбирида Наманган давлат университети проректори Наримон Дехканов, ижтимоий фанлар кафедраси доценти Низомжон Ғофуров, жаҳон тиллари факультети декани ўринбосари Нодирбек Қодировларга «Маърифат» тарғиботчилар жамиятининг гувоҳномалари тантанали равишда топширилди.
-  Тарғиботчилар гуруҳи нимаси билан мени ўзига жалб этди, деган саволга жавобан шуни айтишим мумкинки, баландпарвоз гапларсиз, самимий ва дўстона руҳда фаолият юритиш ташкилотнинг ўзига хос томонидир, - дейди проректор Наримон Дехканов. - Биз тарғиботчилик ишларини олиб бориш билан бирга, жамиятнинг кайфияти, фикр-қарашларини ўрганиб, аҳолига энг зарур ахборотларни беришни, ҳаётимиздаги воқеа-ҳодисаларга тезкорлик билан муносабат билдиришни, инсонларни эзгу ишларга, янги марраларга руҳлантиришни ўз олдимизга мақсад қилиб қўйганмиз.
Ҳа, мана шундай қизғин ва долзарб паллада – янгиланаётган Конституциямиз тарғиботи давом этаётган, реферундум ўтказилишилек муҳим сиёсий жараён олдидан ҳамкасбларимиз зиммасига яна бир шарафли масъулият юкланди. Бу йўлда уларга куч-қувват ва муваффақият ҳамроҳ бўлсин, деймиз!

Наманган давлат университети
«Пресс клуб»