Get Mystery Box with random crypto!

ВАЗИР ОЗОДБЕК НАЗАРБЕКОВ НАМАНГАНДА ЯНГИ ВАКИЛИНИ ТАЙИНЛАДИ | 𝐍𝐚𝐦𝐚𝐧𝐠𝐚𝐧 𝐓𝐮𝐦𝐚𝐧𝐢 • Toshbuloqliklar | Rasmiy Telegram Kanali

ВАЗИР ОЗОДБЕК НАЗАРБЕКОВ НАМАНГАНДА ЯНГИ ВАКИЛИНИ ТАЙИНЛАДИ

Комилжон Алимович Сиддиқов Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирининг буйруғи билан Наманган вилояти маданият бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

Комилжон Сиддиқов 1972 йил 18 август куни Наманган туманида туғилган. Халқ ҳаваскорлик ижодиёти ташкилотчиси, анъанавий ҳаваскорлик ансамбли раҳбари мутахассислиги бўйича таҳсил олган.

Меҳнат фаолиятини 1992 йилда “Ижодкор” агрофирма клуби ансамблининг бадиий раҳбари сифатида бошлаган. 1994-2019 йилларда вилоятдаги маданият муассаларида масъул вазифаларда ишлаган.

Комилжон Сиддиқов 2019 йил 19 февралдан буён Наманган шаҳар маданият бўлими мудири лавозимида ишлаб келаётган эди.

Дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

═════════════════
@NamanganTuman┃𝗥𝗮𝘀𝗺𝗶𝘆
⛧ 𝗞𝗮𝗻𝗮𝗹𝗶𝗴𝗮 𝗔❜𝘇𝗼 𝗕𝗼❜𝗹𝗶𝘀𝗵 ⛧
➥https://t.me/joinchat/T9SiBBUtIs3OGK5-