Get Mystery Box with random crypto!

Чортоқ туман тиббиёт бирлашмаси раҳбари вазифасини бажарувчи Т | Namangantoday.uz

Чортоқ туман тиббиёт бирлашмаси раҳбари вазифасини бажарувчи Тоҳир Мўминов лавозимидан озод этилди

Сентябрь ойида Чортоқ туманида кунлик туғилишлар сони ўртача 20 тага ортиб кетгани боис шифохонада ўрин-жойлар етишмовчилиги юзага келган. Оқибатда ушбу туғуруқ бўлимидаги палаталарда ўрин-жойлар санитар-эпидемиологик талабларга риоя этилмаган ҳолда жойлаштирилган.

Туман тиббиёт бирлашмаси раҳбарияти томонидан мазкур масалани ҳал этиш бўйича ўз вақтида керакли чора-тадбирлар кўрилмаган. Шу сабабли Чортоқ туман тиббиёт бирлашмаси раҳбари вазифасини бажарувчи Тоҳир Мўминов лавозимидан озод этилди.

Обуна бўлинг t.me/namangantoday