Get Mystery Box with random crypto!

Ўрта тиббиёт ходимларидан иборат “Тиббий бригада”лар тузилади | Наманган патронаж ҳамширалари

Ўрта тиббиёт ходимларидан иборат “Тиббий бригада”лар тузилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятига мутлақо янги механизмларни жорий қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» фармони қабул қилинди.

Президент фармонига кўра, оилавий шифокорга ёрдам берадиган терапия, педиатрия, акушерлик, патронаж бўйича ўрта тиббиёт ходимларидан иборат бўлган “тиббиёт бригадалари” ташкил қилинади. Улар:

“Тиббиёт бригадалари” ўзларига бириктирилган ҳудудларда оилалар ва фуқаролар кесимида “тиббий харита”ни шакллантиради;

“Тиббиёт бригадалари” махсус компьютер-планшетлари, мобил тиббиёт-диагностика воситалари билан таъминланади. Улар маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган ягона техник талаблар асосида таъминланади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
ахборот хизмати

@Rasmiy_xabarlar_Official