Get Mystery Box with random crypto!

​​АЛОҲИДА ПАТРОНAЖ ҲАМШИРАСИ ШТАТИ ЖОРИЙ ЭТИЛАДИ «Аҳолининг | Наманган патронаж ҳамширалари

​​АЛОҲИДА ПАТРОНAЖ ҲАМШИРАСИ
ШТАТИ ЖОРИЙ ЭТИЛАДИ

«Аҳолининг соғлом овқатланишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент қарорида қайд этилишича, 2022 йил 1 январга қадар босқичма-босқич патронажнинг универсал-прогрессив модели жорий этилади. Ҳомиладор ва туғруқдан кейинги даврдаги аёллар ҳамда 5 ёшгача болалари мавжуд оилаларга алоҳида патронаж ҳамширасини бириктирилади.

Патронаж ҳамшираларига қуйидаги вазифалар юклатилади:

Умумий ҳолати қониқарли ва хавф гуруҳидаги аҳолини аниқлаш ҳамда улар соғлиғининг умумий ҳолатини дифференциаллашган ёндашув асосида кузатиб бориш;

Умумий ҳолати қониқарли бўлган барча ҳомиладор ва туғруқдан кейинги даврдаги аёллар ҳамда 5 ёшгача болалари мавжуд оилаларни ягона меъёр асосида бевосита кузатиш;

Руҳий тушкунлик ҳолати, боланинг тўғри овқатланиши ва ривожланиши учун соғлом муҳитни таъминлашда қийинчиликлари мавжуд бўлган ҳомиладор ва туғруқдан кейинги даврдаги аёллар ҳамда 5 ёшгача болалари бўлган оилаларнинг ҳар бирига индивидуал режа асосида кенгайтирилган ёрдам кўрсатиш.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz