Get Mystery Box with random crypto!

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон фуқароларининг Россияга кирити | Namanganliklar.Uz | Расмий

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон фуқароларининг Россияга киритилмаётгани ҳақида тарқалган хабарлар юзасидан

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Россия Федерациясидаги ваколатхонаси томонидан мазкур ҳолатни ўрганиш мақсадида Москва шаҳридаги барча аэропортларнинг масъул ходимлари билан боғланилиб ҳолатга аниқлик киритилганда, Москва шаҳридаги Домодедово, Внуково, Шереметево аэропортларида Ўзбекистон фуқароларининг Россия ҳудудига қўйилмаётгани ёки узоқ вақт давомида ушлаб туриш ҳолатлари кузатилмаётгани аниқланди.

Бундан ташқари автомашиналар орқали Россияга кириб келинадиган Оренбург, Самара, Саратов вилоятларидаги «Озинки», «Маштаково», «Сагарчин» божхона чегара постларидаги ҳолатлар ҳам ўрганилганда, ушбу чегара постлари доимий иш тартибида ишлаётгани, Ўзбекистон фуқаролари бирон-бир тўсиқларсиз Россия ҳудудига кираётгани маълум бўлди.

ТЎЛИҚ
https://telegram.me/+2TDJY5V2L_00NDNi