Get Mystery Box with random crypto!

Худо бир асрабди «алкашлар»ни Бугун, 25-май барча мактабларда | Namanganim Bugun | РАСМИЙ КАНАЛ

Худо бир асрабди «алкашлар»ни

Бугун, 25-май барча мактабларда «Сўнгги қўнғироқ» тадбирлари бўлиб ўтди. Куни кеча барча ота-оналар, ўқитувчилардан ўқувчиларни назоратга олиш бўйича тарғибот материалларини тарқатдик. Байрам барча ҳудудларда тинч-осойишта ўтди.

Афсуски....

Попнинг Тўда қишлоғидан (мактаби, исм шарифлари сир сақланади) 4 нафар эркак ўқитувчи ўқувчилардан қутилганликларини ювиш мақсадида дарё бўйида роса пиво, ароқни бўкиб қолгунча ичади. Кейин бадан қизиб, дарёда чўмилишни истаб қолишади. Қайсидир бирининг оёғи томири тортишиб қаергачадир оқади. Уларнинг бахтига ён-атрофдагилар қутқариб қолишади. Ҳозирда барчаси тирик.

Худо кўрсатмасин ушбу ҳолат ўлим билан якун топганда нима бўлар эди? Биринчидан ўқитувчи-устозлар номига, кейин вилояти, тумани номига доғ туширишарди. Ортларидан юзлаб яқинлари, қариндош-уруғлари йиғлаб қолар эди.

Ҳеч қачон спиртли ичимликлар истеъмол қилманг, азизлар! Бунинг якуни албатта яхши эмас.

ТЎЛИҚ
https://telegram.me/+7dFmfHBPkes2OTQy