БУГУН 15 МАЙ — ХАЛҚАРО ОИЛА КУНИЁмон сўзу ёмон қиёдан,
Хиёнату, фахш ва зинодан,
Ичкиликлар, кайфу сафодан,
Оилангизни эҳтиёт қилинг!
Болангизга беринг тарбия,
Имкон бўлса, қилинг хайрия,
Улғайишсин шу юрт, шу халқ дея,
Оилангизни эҳтиёт қилинг!
Илм олсин, ўқисин китоб,
Масжид сари айласин шитоб,
Пайғамбарлар қилади хитоб:
Оилангизни эҳтиёт қилинг!
Намангандаги энг тезкор хабарлар канали https://telegram.me/+VRtHcexOkkycgDwx