Get Mystery Box with random crypto!

Расман! Расул Низамбоев “Навбаҳор” футбол клуби Президенти эти | Namangan Zona | Tezkor xabarlar

Расман! Расул Низамбоев “Навбаҳор” футбол клуби Президенти этиб тайинланди

Бугун Наманган вилояти ҳокими, вилоят футбол Ассоциацияси Президенти Шавкатжон Абдураззоқов “Навбаҳор” футбол клуби, футбол мактаблари, даҳлдор ташкилот ва муассасалар раҳбар ҳамда мутахассислари билан учрашди.

Вилоят раҳбари футболни ривожлантириш борасидаги долзарб вазифаларга тўхталиб, давр талабидан келиб чиққан ҳолда тизимга янгича ёндашув зарурлигини таъкидлади.

Шундан сўнг “Навбаҳор” футбол клуби Президенти Расул Низамбоев жамоатчиликка таништирилди.

Йиғилиш давомида вилоятда футболни янада ривожлантириш борасидаги долзарб вазифалар белгилаб берилди. 

Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Бизга қўшилинг

@NAMANGAN_ZONA – Тезкор ва ишончли хабарлар макони!!!