Наманганда Ўзбекистондаги энг баланд томоша чархпалаги ўрнатил | Namangan Zona | Tezkor xabarlar
Наманганда Ўзбекистондаги энг баланд томоша чархпалаги ўрнатилди
Чархпалак Наманган шаҳридаги “Афсоналар водийси” боғида қад ростлади. Унинг баландлиги 92 метр, жами 54 та кабинага эга. Бир пайтнинг ўзида 216 кишига хизмат кўрсатиши мумкин. Айланиш даври эса 20 дақиқадан кўпроқ.
Ҳозирда бу ерда қурилиш-монтаж ишлари якунланган, ободонлаштириш, чироқларни ўрнатиш қолди. Икки ҳафтадан сўнг синов жараёнлари бошланади.
Бизга қўшилинг
@NAMANGAN_ZONA – Тезкор ва ишончли хабарлар макони!!!