Get Mystery Box with random crypto!

Ҳурматли фуқаролар! Хабарингиз бор сўнгги вақтларда юртдошлари | Namangan Zona | Tezkor xabarlar

Ҳурматли фуқаролар! Хабарингиз бор сўнгги вақтларда юртдошларимизни Умра зиёрати сафарига юбориш учун кўплаб туристик фирмаларнинг роликлари кенг тарқалди яъни иймон диёнатни унутган, нафс қулига айланган, ҳаттоки улуғ амаллар орқасидан ҳам бойлик ортиришни ўзига касб қилиб олган айрим фирибгар хусусий сайёҳлик фирмалари арзон, барча шароитлар муҳайё каби ёлғонлар билан фуқаролар ишончига кириб алдов йўли билан олиб кетиб, ўзга юртларда қийинчилик ва сарсонгарчиликда қолиб кетишларига сабаб бўлмоқда. Шу кунларда ижтимоий тармоқлар орқали Умра зиёратига борган юртдошларимизнинг ўзга юрт аэропортларида қолиб кетиб, қайтиш билан боғлиқ муаммоларга дуч келишаётганликларининг гувоҳи бўляпмиз.
Шунинг учун фуқароларимиздан огоҳ бўлишлари ва бундай алдовларга ишониб қолмасликлари ҳақида огоҳлантирамиз.