Get Mystery Box with random crypto!

Диққат эълон!!! 1987 йилда Наманган вилояти Уйчи туманида туғи | Namangan Zona | Tezkor xabarlar

Диққат эълон!!! 1987 йилда Наманган вилояти Уйчи туманида туғилган, “Тавхид ва Жиход катибаси” террористик ташкилоти аъзоси Лақаби “Абу Наср” бўлган Турсунов Юнус Усмонжонович қидирилмоқда. Ушбу шахс 2018-2019 йиллар давомида Қозоғистон давлатида мавсумий ишчи сифатида ишлаши давомида, “Жиходчилар” ДЭО аъзолари таъсирига тушиб, оқим ғояларини қўллаб-қувватлаб келган. 2019 йил апрель ойида ишлаш хамда диний таълим олиш “бахонаси”да Туркия давлатига чиқиб кетган. У ердан Сурия давлатига ўтиб, Суриядаги “Тавхид ва Жиход катибаси” террористик ташкилоти сафига бориб қўшилади. 2020 йилда ДХХ Наманган вилояти бошқармаси Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 155-моддаси 2-кисми, 159-моддаси 1-қисми, 244-моддаси 3-қисмлари билан жиноят иши қўзғатилиб, расмий қидирув эълон қилинган. Ю.У.Турсунов хозирда Суриядан интернет тармоғи орқали Наманган вилояти Уйчи туманида яшовчи махалладошларини ХТТ сафига қўшилишига ундаб, тарғиботлар қилмоқда.