Get Mystery Box with random crypto!

Ўзбекистон Коронавирусдан ўлганларнинг хақиқий сонини яширгани | Namanganlik bloger

Ўзбекистон Коронавирусдан ўлганларнинг хақиқий сонини яширгани айтилмоқда.

Коронавирусдан вафот этганлар сони бўйича АҚШ, Бразилия, Ҳиндистон сингари давлатлар энг кўп талофат кўрган. Бироқ яқинда Россия томонидан эълон қилинган расмий статистикада 2020 йилда «ортиқча ўлим»лар сони 358 мингтани ташкил қилгани маълум бўлди.

Бу Россия эълон қилган коронавирус қурбонларининг расмий сони - 57 мингдан 6,7 бараварга кўп. Яъни, коронавирусдан ўлимлар сони шунчага камайтириб кўрсатилган.

Қизил билан ажратилиб кўрсатилган давлатлар эса коронавирусдан вафот этганлар сонини яшириб кўрсатаётган топ 5 давлат . Энг қизиғи ёлғон малумот бераётганлар ичида Ўзбекистон хам мавжуд яни Ўзбекистондаги «ортиқча» ўлимлар сони ва коронавирусдан вафот этганлар сони тўғри келмаябди , бутун дунё вафот этганлар сонини аниқ кўрсатиб ахолини хабардор қилаётган пайтида бизда расмий статистикалар ёлғон хабар беришябди. Бундай бўлиши маълум эди ва юқоридаги статистикада бунга яққол исбот мавжуд .

Каналга уланиш @Nam_bloggers