Get Mystery Box with random crypto!

Мақола ёзишни ҳам ўзига яраша гашти бор. Ёзгандан кейин қўнғир | Nadirkhuja Yuldashev

Мақола ёзишни ҳам ўзига яраша гашти бор. Ёзгандан кейин қўнғироқларга жавоб бериш бироз асабни бузади.

Бизда гапиришдан қўрқишади, аниқроғи футболдагилар. Кўп ҳамкасбларим бошқа соҳаларга ўтиб кетишди. Бу ҳам айримларни "эркалатиб" юборди. 2016 йилгача кўчада қаттиқ гапириш жуда қимматга тушиши мумкин бўлган замонлар, футболда журналистика ҳеч нимадан қўрқмасди. Бугун замон анча очилди, ҳоким ҳам қолмаяпти, вазир ҳам. Лекин футболда таҳлил ва танқид йўқ бўлиб қолди.

"СА"ни жонлантириш пайти келди. "Комага" тушиб қолган сайтга ўхшайди. Фақат матнли трансляция, матбуот анжуманларидаги одатий гаплар ва ҳориж хабарларининг таржималари. Онда-сонда Фахриддин ёзмаса, Абдулазиздан интервьюлар бўлмаса, қуруқ дастурхон бўлиб қолди.

Мақсад кимнидир ёмонлаш эмас, мақсад футболни ўстириш. Бу ишни ассоциацияда ишлаб қиласанми, ёки сайтда, фарқи бўлмаслиги керак.


@Nadirkhuja