Get Mystery Box with random crypto!

Электрон мехнат дафтари

Telegram kanalining logotibi my_mexnat_uz — Электрон мехнат дафтари Э
Telegram kanalining logotibi my_mexnat_uz — Электрон мехнат дафтари
Kanal manzili: @my_mexnat_uz
Toifalar: Texnologiyalar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 3.04K
Kanalning ta’rifi

Канални қўллаб қувватлаш учун
8600 0423 9595 7458
Мурожат учун 👇👇👇 Телеграм группаси https://t.me/joinchat/URlLmDSe1CID_05m

Ratings & Reviews

4.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2021-05-17 09:19:38 Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири буйруғи билан Алоҳида асосларга кўра меҳнат шартномаси бекор қилинганда ишдан бўшатилган ходимларга муддатидан олдин пенсия тайинлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритилди.

Ҳужжат "Аҳоли бандлиги тўғрисида"ги ЎРҚ-642-сон қонунга мувофиқ қабул қилинган.

Йўриқнома қуйидаги сабабларга кўра ишдан озод этилган ходимларга муддатидан олдин пенсия тайинлаш тартибини белгилайди: технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ходимлар сони (штати) ёки иш хусусиятининг ўзгаришига олиб келган ишлар ҳажмининг қисқаргани ёхуд корхонанинг тугатилгани.

Мазкур шахсларга улар расман ишсиз деб эътироф этилган ва зарур меҳнат стажига эга бўлган тақдирда муддатидан олдин (қонун ҳужжатларида белгиланган умумий асосларга кўра пенсия тайинлаш муддатидан икки йил олдин) пенсияга чиқиш ҳуқуқи тақдим этилади:

эркаклар - 58 ёшда бўлиб, меҳнат стажи 25 йилдан кам бўлмаган тақдирда;

аёллар - 53 ёшда бўлиб, меҳнат стажи 20 йилдан кам бўлмаган тақдирда.

Биринчидан, "Аҳоли бандлиги тўғрисида"ги қонун янги таҳрири қабул қилиниши муносабати билан уларга мувофиқ Йўриқнома қабул қилинган НҲҲлар аниқлаштирилди - "Аҳоли бандлиги тўғрисида"ги қонун 49-моддаси 8-қисми, "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги қонун 14-моддаси, МКнинг 100-моддаси 2- қисми 1-банди.

Иккинчидан, белгиланишича, ишдан озод этилган шахслар меҳнат шартномаси бекор қилинган кундан сўнг 30 календар кун ичида ҳудудий аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига мурожаат қилса, марказ ходимлари 3 ойлик давр ичида (илгари - агар ишдан озод этилганлар 10 кун ичида мурожаат қилса) мақбул келадиган ишни топишда ёрдам беришлари керак. Агарда озод этилган шахслар 30 календар кундан кейин мурожаат қилса, аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ходимлари 10 кун муддат ичида мақбул келадиган ишни топишда ёрдам беришлари керак.

Бошқа ўзгартиришлар ва қўшимчалар ҳам киритилган.

#йўриқнома#пенсия
5.8K views06:19
Ochish/sharhlash
2021-05-17 09:19:20
4.1K views06:19
Ochish/sharhlash
2021-05-17 08:01:16 САВОЛ: ходим дикретдан қайтди. Фақат узининг олдинги лавозимига эмас. Уни қандай тўғрилайман. Битта вакант жой бор, шунга утказиш керак.

ЖАВОБ : ходимни таътилдан қайтиш санасидан бир кун олдинги сана билан ўша бўш вакант жойга (ходимни таътилдан қайтармай туриб) қўшимча келишувнинг бошқа лавозимга ўтказиш банди орқали https://my.mehnat.uz/helps?id=184 ўтказиб, кейингина таътилдан қайтаринг
4.0K views05:01
Ochish/sharhlash
2021-05-16 20:51:45 Уважаемые пользователи Единой национальной системы труда!

Согласно статье 98 Трудового кодекса Республики Узбекистан при смене собственника предприятия, а равно его реорганизации (слиянии, присоединении, разделении, преобразовании, выделении), трудовые отношения с согласия работника продолжаются.

Процесс перевода данных сотрудников с состава первой организации (которая присоединяется в другой, разделяется на несколько других и так далее) в состав второй организации (которая присоединяет несколько других, образуется в результате деления одной и так далее) осуществляется в следующем порядке (ознакомиться с инструкцией).

—————————————————

Согласно статье 20 Налогового кодекса (в новой редакции) Республики Узбекистан, налогоплательщики, отнесенные к категории крупных налогоплательщиков, предоставляют налоговую отчетность и уплачивают налоги (сборы) централизованно с учетом обособленных подразделений.

В целях соблюдения требований кодекса, филиалы, управления многих крупных организаций переходят на единый номер ИНН.

Процесс перевода данных сотрудников с состава организации с закрывающимся номером ИНН в состав организации, владельца единого номера ИНН, осуществляется в следующем порядке (ознакомиться с инструкцией).


Для дополнительной информации перейти в телеграм группу
Служба поддержки: (71) 200 70 30


https://t.me/YaMMT_ENST_NEWS
3.7K views17:51
Ochish/sharhlash
2021-05-16 20:51:38 Ҳурматли Ягона миллий меҳнат тизимининг фойдаланувчилари!

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 98-моддасига асосан корхона мулкдори алмашганда, худди шунингдек корхона қайта ташкил этилганда (қўшиб юборилган, бирлаштирилган, бўлиб юборилган, қайта тузилган, ажратилганда) меҳнат муносабатлари ходимнинг розилиги билан давом этаверади.

«ЯММТ» ИДАК тизимида ходимларнинг маълумотларини биринчи ташкилот (қўшиб юборилаётган, бўлиб юборилаётган ва бошқалар) таркибидан иккинчи ташкилот (қўшиб олувчи, ажралиб чиқган ва бошқалар) таркибига ўтказишда қуйидаги амаллар бажарилиши лозим (йўриқнома билан танишиш).

————————————————

Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирда қабул қилинган Солиқ кодексининг 20-моддасига асосан йирик солиқ тўловчилар тоифасига киритилган солиқ тўловчилар алоҳида бўлинмаларни ҳисобга олиб марказлашган ҳолда солиқ ҳисоботини тақдим этиши ва солиқларни (йиғимларни) тўлаши белгиланган.

Кодекс талабларига риоя этиш мақсадида кўп йирик ташкилотлар филиаллари, бошқармалари ягона СТИР рақамига ўтмоқда.

«ЯММТ» ИДАК тизимида ходимларининг маълумотларини СТИР рақами ёпилаётган ташкилот таркибидан ягона СТИР рақамига эга бўлган ташкилот таркибига ўтказишда қуйидаги амаллар бажарилиши лозим (йўриқнома билан танишиш).


Қўшимча маълумот учун телеграм гуруҳига ўтиш
Қўллаб-қувватлаш хизмати: (71) 200 70 30


https://t.me/YaMMT_ENST_NEWS
3.2K views17:51
Ochish/sharhlash
2021-04-19 10:02:06
Уважаемые пользователи Единой национальной системы труда!

При приеме на работу нового сотрудника появилась возможность проверки наличия у сотрудника другого места работы.

Проверка наличия у сотрудника другого места работы производиться с помощью ввода паспортных данных сотрудника, для этого необходимо перейти:

В раздел "Кабинет организации" через личный кабинет работодателя.

Открыть раздел "Получить информацию о гражданине".

Ввести паспортные данные сотрудника.


Для дополнительной информации перейти в телеграм группу
Служба поддержки: (71) 200 70 30
3.9K views07:02
Ochish/sharhlash
2021-04-19 10:01:54
Ҳурматли Ягона миллий меҳнат тизимининг фойдаланувчилари!

Эндиликда янги ходимни ишга олишда, ходимнинг бошқа иш жойи бор ёки йўқлигини текшириш
имконияти мавжуд.

Ходимнинг бошқа иш жойи борлигини текшириш ходимнинг паспорт маълумотларини киритиш орқали амалга оширилади, бунинг учун:

Иш берувчининг шахсий кабинетида "Ташкилот кабинети" саҳифасига ўтиш лозим.

"Фуқаро ҳақида маълумот олиш" бандини танлаш лозим.

Ходимнинг паспорт маълумотларини киритиш зарур.


Қўшимча маълумот учун телеграм гуруҳига ўтиш
Қўллаб-қувватлаш хизмати: (71) 200 70 30
3.5K views07:01
Ochish/sharhlash
2021-03-23 18:38:25 Ходим 1 ставкада ишлар эди, эндиликда ходим 0,5 ставкасига ўтказилди.

Бу ҳолда, агар "Шартномани ставкасини ўзгартириш" қўшимча келишувидан фойдаланиб, шартноманинг ставкасини 1 дан 0,5 га ўзгартирганда, маълумотлар сақлангандан кейин, бош саҳифада 0,5 ставкали бўш иш ўрни пайдо бўлади (чунки бу ходимнинг иш ўрни дастлаб 1 ставкаси билан яратилган эди).
Агар штатлар жадвалига кўра, пайдо бўлган бўш иш ўрнига эҳтиёж бўлмаса, масалан, штатлар сонининг қисқариши бўлиб, ходим 0,5 ставкага ўтказилган бўлса, бу ҳолда 0,5 ставкали янги иш ўрнини яратиш керак. Сўнгра "Бошқа лавозимга ўтказиш" қўшимча келишуви орқали, ходимни 1 ставкали иш ўрнидан 0,5 ставкали иш ўрнига ўтказиш керак. Кейин эса, ҳосил бўлган 1 ставка вакант иш ўрнини ўчириб ташлаш мумкин.
4.2K views15:38
Ochish/sharhlash
2021-03-23 18:36:59 Диққат! Яшаш учун гувоҳномасига эга бўлмаган чет эл фуқароси бўлган ходимни рўйхатдан ўтказишда тизимда ходимнинг СТИР рақамини киритиш керак. Ходимнинг СТИР рақами киритилгандан кейин, шахсий маълумотлар келиб чиқади. Сўнгра Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан тақдим қилинган меҳнат фаолияти ҳуқуқини берадиган тасдиқнома маълумотларини киритиш керак.

Агар хорижий ходим аккредитация карточкасига эга бўлса, бу ҳолда ушбу аккредитация карточкасининг маълумотларини тизимга киритиш керак. *Аккредитация карточкаси – шахсий аккредитацияни тасдиқловчи ҳужжат бўлиб, меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини беради.

Ходимларнинг маълумотлари киритилгандан сўнг, меҳнат шартномасини рўйхатдан ўтказиш учун ойна очилади.

Диққат! Тизимда ходимнинг ҳозирги лавозими учун тузилган меҳнат шартномасини (ёки қўшимча келишувни) рўйхатдан ўтказиш керак. https://my.mehnat.uz/helps?id=124
3.8K views15:36
Ochish/sharhlash
2021-02-11 20:48:47 Савол: Қоғоз вариантдаги меҳнат дафтарчалари нима бўлади?

Жавоб: Ташкилотнинг ҳозирги пайтда ишлаб келаётган ходимлари учун қоғоз шаклдаги меҳнат дафтарчалари мавжуд ва унда ишга кирган хақидаги ёзув қайд қилинган. Тизимда ходим билан тузилган меҳнат шартномасини рўйхатдан ўтказиш керак. Ходим билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган ҳолда, ЯММТдаги электрон меҳнат дафтарчаси ва қоғоз шаклидаги меҳнат дафтарчаларига меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги хақида ёзувлар киритилади (орадаги барча қўшимча келишувлар хам дафтарчага юритиб борилади) , шундан сўнг қоғоз шаклидаги меҳнат дафтарчаси фуқаронинг қўлига сақлаш учун қайтарилади.
Янги иш жойида қоғоз шаклидаги меҳнат дафтарча талаб қилинмайди, электрон меҳнат дафтарча юритилади
5.4K views17:48
Ochish/sharhlash