Get Mystery Box with random crypto!

Фуқаролар ўз кредит тарихини мустақил олиш мумкин бўлди Фуқар | Tadbirkorlar qabulxonasi 🇺🇿

Фуқаролар ўз кредит тарихини мустақил олиш мумкин бўлди

Фуқаролар учун “Кредит-ахборот таҳлилий маркази” кредит бюроси веб сайти орқали кредит тарихини олиш имконияти яратилди.

Кредит бюро фуқароларга янада қулайлик яратиш, молиявий саводхонликни ошириш мақсадида янги форматдаги кредит тарихи (“Скоринг КИАЦ” билан биргаликда) маълумотини масофадан туриб Кредит бюро веб сайтидаги шахсий кабинет орқали олиш имкониятини йўлга қўйди.

Қуйидаги воситаларнинг бири ёрдамида шахсий кабинетга кириш мумкин:
1) Электрон рақамли имзо (ЭРИ) ёрдамида (Давлат хизматлари марказларидан ЭРИ олган ҳолда);
2) id.gov.uz ёрдамида (id.gov.uz сайтидан идентификациядан ўтган ҳолда);
3) Логин ва парол ёрдамида (Кредит бюрога бир марта ташриф буюриб идентификациядан ўтган ҳолда).

Кредит ахбороти субъекти Кредит бюросидан ўзи ҳақидаги кредит ҳисоботини бир йилда бир марта текинга олиши мумкин. Бир йил мобайнида қўшимча кредит ҳисоботини олиш нархи БҲМнинг 0,05 фоизини ташкил этади.

Кредит тарихини олиш: www.infokredit.uz

@Muzrabot_BVQ